Навоий вилояти Кармана туманида қурилиш жараёнидаги ишлар сифатсиз экани ва талабга жавоб бермаслиги сабаб 120 ўринли болалар боғчаси қурилиши тўхтатилди. Қоидабузарликлар билан бажарилган ишлар бузилди.
Дўстлик туманидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида 2−3 нафар бола назоратсиз қолиши туфайли кўчага чиқиб кетди. Уларнинг бири ариққа тушиб кетиб, вафот этди. Ҳолат юзасидан прокуратура терговга қадар текширув ўтказмоқда. Мактабгача таълим агентлиги мазкур боғча ёпилишини маълум қилди.
Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида учта болалар боғчасининг 18 нафар тарбияланувчиси ич бузилиши ташхиси билан касалхонага ётқизилди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вазиятни назоратга олди.
Марҳамат туманидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи болалар танасининг турли қисмларига тарсаки туширгани аниқланди. У лавозимидан озод этилиб, боғча раҳбариятига интизомий чора қўлланди.
«Фақат яхши инсон бўлиш керак, бўлди. Қилма деганни қилиш керакмас. Қил деганни қилиш керак. Оқ билан қорани ажратиб олинглар олдин». ИИБ ходимлари боғчада тарбиявий соат ўтказди. Таълим бошқармаси интернет фойдаланувчилари видеони нотўғри тушунишганини қайд этди.
«Газета.uz» суриштирувидан сўнг Тошкентдаги боғча директорининг 15 ёшли ўғли 4 нафар қизчага тегажоғлик қилгани бўйича жиноят иши очилди. ИИВ тергов давом этаётганини, Бош прокуратура ва Мактабгача таълим агентлиги ҳолат қатъий назоратга олинганини билдирди.
Чилонзордаги 230-сонли болалар боғчасида директорнинг 15 ёшли ўғли 4 нафар қизчага, улар ухлашга ётган вақтида тегажоғлик қилгани айтилмоқда. Бунга камида 3−4 нафар бола гувоҳ бўлиб қолган. Директор эса буни «туҳмат» деб атамоқда ва қизчаларнинг ўзини тарбиясизга чиқарди. «Газета.uz» суриштируви.
Фарғона вилоятида тарбияланувчиси қаровсизлик оқибатида чиқиб кетиб, сувга чўкиб вафот этган болалар боғчасининг барча мансабдор шахслари ва ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. МТТда талон-торож ҳолатлари ҳам аниқланган.
Самарқанд шаҳридаги боғчалардан бирида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Сурхондарёда болаларга бақириб, қўпол равишда муомала қилган тарбиячининг видеоси тарқалганидан сўнг, у вазифасидан озод этилди. Ёрдамчи тарбиячига нисбатан интизомий ҳайфсан жазо чораси қўлланди.
Хоразм вилоятидаги мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросимида болалар юпун кийимларда иштирок этган. Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлгач, ходимларга интизомий чора кўрилиши маълум қилинди. Масъул ташкилот тадбир куни об-ҳаво иссиқ бўлганини таъкидламоқда. Бироқ суратда мутасаддилар болаларга қараганда иссиқроқ кийимда эканлигини кўриш мумкин.
Зангиота туманидаги давлатга қарашли болалар боғчаларининг бирида директор 2014 йилдан бери 37 нафар ҳақиқатда ишламаган шахсга ойлик ҳисоблагани аниқланди. У тегишли ҳужжатларга сохта маълумотларни киритиб, асли йўқ ишчиларнинг ойликларини пластик картага тушириш орқали ўзлаштирган.
Республикада мавжуд болалар боғчасига 2,7 млн боланинг қарийб 61 фоизи қатнайди. 2017 йилда бу кўрсаткич 27,7 фоиз бўлган. Улар билан эса жами 116 996 нaфaр педагог шуғулланади. Президент 2023 йилда мактабгача таълим қамровини 75 фоизга етказиш топшириғини берган.
Навоий вилояти Конимех туманидаги болалар боғчасининг ёрилган девори 4 млрд сўмга қурилган янги бинонинг ички қисми экани тасдиқланди. Вилоят ҳокимлигининг махсус комиссияси эса очилишдан олдин бинони қабул қилиб олган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг